01.01.1970 06:00

Муносабат

“Ренессанс” телеканали “Овоза“ дастури Ўзбекистон туманида туғилган эгизакларнинг бири шифокорларнинг масъулиятсизлиги туфайли вафот этганлиги тўғрисида лавҳа тайёрлаган. Мазкур ҳолатни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўрганди ва қуйидагича маълум қилади.   

2023 йил 7 июль куни соат 16:30 да Ўзбекистон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган Назокат Холматова қиз жинсли, вазни 2 490 гр. оғирлигидаги чақалоқ туққан. Орадан 30 дақиқа ўтиб, ўғил жинсли, вазни 3 100 грли иккинчи чақалоқни дунёга келтирган. Эгизаклар туғилган заҳотиёқ шифокорлар назоратига олинган. Чақалоқлар онасини яхши эммаганлиги учун уларга стандарт бўйича керакли муолажалар бошланган. Кейинчалик қиз чақалоқнинг ҳолати оғирлашиб, тана ҳарорати кўтарилиб, ҳомила ичи инфекцияси белгилари кузатилган. Лаборатор таҳлилар ўтказилган ва керакли қўшимча муолажалар буюрилган. Барча қилинган чораларга қарамай  2023 йил 9 июль куни соат 16:20 да тана ҳарорати кўтирилиб, аҳволи оғирлашиб, нафас ва юрак етишмовчилиги белгилари ҳамда ДВС синдроми кузатилган.

2023 йил 10 июль куни соат 00:20 да кўрилган барча муолажаларга қарамай чақалоқда ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги оқибатида биологик ўлим ҳолати кузатилган. Бугунги кунда ҳолат юзасидан прокуратура органлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.Тўпланган тегишли тиббий ҳужжатлар, шифокорларнинг айби бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида хизмат текшируви тайинланган. 

Соғлиқни сақлаш боқшармаси
Ахборот хизмати.

So’ngi yangiliklar