01.01.1970 06:00

Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди

Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида  “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган Пандигон МФЙ фуқаролари учун тиббий кўрик бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида туман даволаш муассасаларининг шифокорлари аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказдилар. Унга мобил кўчма мобил офтальмология, ультратовуш, ЭКГ ва лаборатория ускуналари жалб этилди. 

Аниқланган бирламчи касалликлар бўйича стационар ҳамда амбулатор шароитда даволанишга йўлланмалар берилди.

So’ngi yangiliklar