01.01.1970 06:00

Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда

16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори Бобур Примқуловнинг таклифига кўра  Санкт-Петербург шаҳрининг «Россия темир йўллари тиббиёт клиник марказининг онкогинекология ва маммалогия бўлими бошлиғи, Россия Фанлар академиясининг етакчи мутахассиси, 25 йил иш тажрибасига эга тиббиёт фанлари номзоди онкожарроҳ-маммолог Дмитрий Красножон ҳамда Россия Фанлар академияси Федерал муассаса шифохонаси онкожарроҳ, маммолог врачи Шохруҳ Данияровлар келиши кутилмоқда.

Мақсад шифохонада фаолият юритаётган онколог врачларни Россия тажрибаси билан таништириш, маҳорат дарслари ташкил этиш ва қўшма жарроҳлик амалиётини ўтказишдан иборатдир.

So’ngi yangiliklar