01.01.1970 06:00

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Умра сафарига боргани учун ишдан ҳайдалган шифокор” сарлавҳали хабар тарқалган. Унда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг ходими  О.М.ни ҳар хил важлар билан ишдан олаётганлиги айтилган.

Маълум бўлишича, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди 2023 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар О.М.нинг “Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш ҳақида”ги даъво аризасини кўриб чиқиб, қисман қаноатлантирган.
 
Марказ маъмурияти Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 383-384, 386-387 ҳамда 399-3992-моддаларига асосланиб, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2023 йил 5 июндаги давогар О.М.нинг “Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, апелляция шикояти кўриб чиқилгунча мазкур қарор бўйича ижро ишини тўхтатиб туришни ва янгидан кўриш учун юбормасдан даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги ажрим чиқаришни сўраб, апелляция шикояти киритган. 

Апелляция шикоятини кўриб чиқиш якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

So’ngi yangiliklar