01.01.1970 06:00

Муносабат

 “Ижтимоий тармоқларда “Қува туғруқхонасидаги ҳолатлар. Ходимлар мажбурий меҳнат жараёнида" номли хабар тарқалди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолатни ўз назоратига олди. 

Маълум бўлишича, Қува тумани марказий шифохонаси туғруқ бўлимидаги ходимларда хизмат мажбуриятларига кирмайдиган ишларга мажбурий жалб қилиниш ҳолатлари аниқланмади. 

Шифохона ҳудудида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги барча юмушлар хўжалик ходимлари иштирокида бажарилади. Видеолавҳада санитар ходимлар гул кўчатларини парваришлаш жараёнини кўриш мумкин.
 
Маълумки, халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг 2018 йил апрель ойи сессиясидаги қарорининг қисмида ҳар бир ижтимоий муассаса ҳудудида ходимлар томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, санитария ҳолатини барқарорлигини таъминлаш мажбурий меҳнат, деб қаралмаслиги айтиб ўтилган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

So’ngi yangiliklar