01.01.1970 06:00

"Тиббиёт сайли" бўлиб ўтди

Фарғона вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари Фурқат туманида ўтказилган "Тиббиёт сайли" да қатнашдилар. 

Тадбирга келган 162 нафар болаларни тиббий кўрувдан ўтказилди. Кўрув хулосаларига кўра, 142 нафар болалар амбулатор, 20 нафар болалар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига стационар даволаниши учун кўрсатмалар берилди. 

Сайлга келолмаган 2 нафар ногиронлиги бор болаларнинг уйларида тиббий кўрик ўтказилди ва мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилди. 

Хабарингиз бор, 20-22 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, ишчи гуруҳи вакили Санжар Турсунов вилоятга аҳоли муаммолари, ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида келган эди. Шу кунлари Риштон, Фурқат, Бешариқ, ҳамда Учкўприк туманларида сайёр қабул ва тиббий кўриклар ташкилланди. Вилоят даволаш профилактика муассасалари шифокорлари қарийб 4 000 нафар фуқароларга тиббий хизмат кўрсатди.

So’ngi yangiliklar