01.01.1970 06:00

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Фарғонага хизмат сафари доирасида

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалининг интервенцион кардиология ва кардиохирургия бўлимлари янги биносини кўздан кечирди. 

Айтиш жоизки, лойиҳа қиймати 7,6 млрд. сўмлик, 2 қаватдан иборат мазкур янги иншоот 30 га яқин ўрин-жойга эга. Ҳозир қурилиш жараёни тугалланган бўлиб, жиҳозлаш ишлари якунланмоқда. 

Мазкур янги бўлимлар фаолияти йўлга қўйилгач, бу ерда 60 турдаги юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти юзага келади. 

Шунингдек, А. Иноятов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиалида ҳам бўлди.

Айтиш жоизки, ҳар икки муассаса умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларидан зиёд замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

So’ngi yangiliklar