01.01.1970 06:00

Тез тиббий ёрдамда олиб борилган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда

Яқинда Риштон тумани Чўнғара маҳалласида аҳолига тез тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш   мақсадида Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали томонидан Зилол оилавий шифокор пунктида Чўнғара тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ташкил этилиб, тез тиббий ёрдам бригадаси шакллантирилиб берилган эди. 

Бунинг натижасида тажрибали тиббиёт ходими Ж.Раҳимжонов фуқаро Л.Бобошарипованинг 3 кунлик бемор фарзандига ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатиб, Риштон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига етказиб олиб бориб, ҳаётини сақлаб қолган. Маҳаллий аҳоли ўз миннатдорчилигини билдиришмоқда.

Шоҳимардон тез тиббий ёрдам бўлими Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари бўйича 7 571 нафар аҳолига хизмат қилади. 

Маълумотларга кўра, бир ой давомида мазкур қишлоқларга 7000 нафарга яқин дам олувчилар келмоқда. Тез тиббий ёрдамга талаб кучайганлиги сабабли,  Марказ Водил тез тиббий ёрдамдан  қўшимча бригада жалб этилди. Бугунги кунда Шоҳимардон ҳудудида 2 та бригада хизмат кўрсатмоқда.   

So’ngi yangiliklar