01.01.1970 06:00

Ёзёвонда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида тадбир ўтказилди

Ёзёвон туманидаги Юқори сойбўйи маҳалласида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракатининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида намунавий ўқув-семинар ташкил этилди.

Дастлаб, “Спортни сев – спорт билан яша!” шиори билан пиёда юриш марафони бўлиб ўтди. Сўнгра тумандаги “Булбулча” номли 14-давлат мактабгача таълим ташкилоти, 7-умумтаълим мактаби ва маҳалла биносида кўргазмали тақдимотлар ўтказилди.

So’ngi yangiliklar