01.01.1970 06:00

Пойтахтлик мутахассислар Фарғонада

Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бош мутахассислари Н. Боймурзаев, М.Жаббаров, Р. Асадовлар Фарғона вилоятида сайёр ўқув-машғулотларини олиб бордилар.

Улар ҳудудларда бўлиб, янги замонавий юқори технологик ташхислаш, даволаш усулларини амалиётга тадбиқ этиш, жойларда телемедицинани ривожлантириш бўйича ташкилий-услубий ёрдам кўрсатдилар. Хусусан, Бешариқ, Данғара туманлари ҳамда Фарғона шаҳрида аҳоли билан учрашиб, тиббий кўрик ўтказдилар.

So’ngi yangiliklar