Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” мажмуаси Конгресс марказида Ўзбекистон – Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур нуфузли анжуманда вазирлик масъуллари, республикамиздаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббий олий таълим муассасалари вакиллари, шунингдек олимлар ва экспертлар, Германиянинг нуфузли тиббиёт марказлари, йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари ҳамда инвесторлар тарзда иштирок этди.
Форумни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кириш сўзи билан очиб берди.
Шунингдек, анжуманда Германиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тило Клиннер, Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Набижон Қосимов, “Koch – Avitsenna” немис-ўзбек тиббиёт жамияти раиси Хелмут Хан, Германия тараққиёт банкининг (“KfW”) Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси директори Андреас Шнайдер, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йоахим Фритцлар ҳам онлайн/офлайн сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасидаги тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Қайд этилганидек, Германия Ўзбекистон учун ишончли ҳамкор. Мустаҳкам дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган кўп қиррали муносабатлар охирги йилларда жадал ривожланиб бормоқда.
Айниқса, жорий йил 2-3 май кунлари Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг Германияга ташрифи икки томонлама алоқаларда бутунлай янги саҳифа очди
Шуни айтиш лозимки, юртимиз тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларда ушбу мамлакат лойиҳаларининг кўлами ва салмоғи алоҳида ўринга эга.
Хусусан, Германия тараққиёт банки (“KfW”) билан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, муқобил энергия манбаларини ишга тушириш ва тиббий таълим бўйича умумий қиймати 175 млн. еврога тенг 7 та инвестициявий ҳамда грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Фрайбург университети билан ҳамкорликда тор соҳадаги ҳамшираларни Германия таълим стандартлари бўйича тайёрлаш ва қайта ўқитишга келишилган. Бунда, ўқишни битирган ҳамширалар учун Германия тиббиёт клиникаларида фаолият олиб бориш имконияти пайдо бўлади.
Бундан ташқари, Германия билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Шарите университети ва Роберт Кох институти клиникалари билан ҳамкорликда “Роберт Кох – Ибн Сино” тиббиёт фонди ташкил этилди.
Мазкур фонд доирасида тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, телемедицина ёрдамида маҳорат дарсларини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш мўлжалланган.
Ушбу форум ана шу ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим қадамлардан биридир. Икки кун давом этадиган тадбирда мамлакатлараро тиббий ҳамкорликни кенгайтириш, соҳани рақамлаштириш, тиббий туризмни ривожлантириш, инвестиция лойиҳалари қамровини ошириш, тиббий таълимда қўшма дастурлар йўлга қўйиш муҳокама этилади, халқ табобати йўналишига доир қатор масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
Анжуманда мамлакатимизда қулай инфратузилма ва зарур шароитларнинг мавжудлиги, инвесторларнинг ҳуқуқлари қонун билан мустаҳкамлангани, чет эллик сармоядорларнинг давлатимизга бўлган қизиқиши йилдан йилга ортиб бораётгани инвестициялар ҳажмининг ошишига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг 120 миллион нафар аҳолиси учун Ўзбекистонни тиббий туризм пойтахтига айлантириш учун инвестор ва тадбиркорларга барча имконият ва шароитлар яратиб берилиши, бу борада ушбу соғлиқни сақлаш форуми “Ўзбекистон – Германия” форматидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратиши айтиб ўтилди.
Анжуман доирасида 20 га яқин германиялик мутахассислар Ўзбекистонда тиббий таълим, шифокорлар малакасини ошириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, тиббиёт олий ўқув юртларимиз “Фахрий профессори” унвони ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.
Қолаверса, форум давомида германиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ 70 дан зиёд келишув ва меморандумлар имзоланди.
Халқаро анжуман бугун ҳам ўз ишини давом эттиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00