01.01.1970 06:00

Қўқон шаҳрида 100 нафардан ортиқ беморларда катаракта операциялари бепул ўтказиб берилди

Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида имзоланган биродарлик меморандуми асосида Хитой халқ республикасидан келган юқори малакали шифокорлар Қўқонда ўтказилган "Меҳр-мурувват билан ҳар бир юракни ёритайлик" шиори остида ўтказилган акцияда иштирок этдилар. Тадбир доирасида 551 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, 126 нафар беморларда жарроҳлик амалиётлари олиб борилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва хитойлик шифокорлар операциялардан муваффақиятли чиққан беморларни қутлаб, эсдалик совғалари ва реабилитация дори воситаларини топширдилар.

Акция доирасида Қўқон кўз касалликлари шифохонасига қуёш панеллари ўзаро дўстлик ва биродарлик рамзи сифатида туҳфа этилди. 

Маруфжон Усмонов меҳр-мурувват акциясида фаол иштирок этган хитойлик ва қўқонлик тиббиёт ходимларига ўз Ташаккурномаларини тантанали равишда топширди.

So’ngi yangiliklar