Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Қувасой шаҳридаги 3 мингдан ортиқ Қалъача аҳолиси анча йиллардан буён оилавий шифокор пунктининг бироз узоқдалигидан азият чекишарди. Шифокор кўригидан ўтиш, фарзандларини эмлашга олиб бориш учун ҳар бир фуқаро ўртача ярим кун вақт сарф этар эди. Қишлоқ фаолларнинг саъй ҳаракатлари билан ҳудудда Арсиф оилавий шифокор пунктига қарашли Қаълача маҳалла тиббиёт пункти ташкил қилишга бел боғлашди.
—Бу ташаббусни шу йилнинг январ ойидан бошладик, — дейди маҳалла фаоли Миролим Амонов. – Қишлоғимиз марказидаги қаровсиз қолган бинони шифо масканига айлантиришга ахд қилдик. Қурилиш ишларига ўзим бош-қош бўлдим. Бу ернинг одамлари сахий, бири моддий томондан ёрдам берган бўлса, бири қурилиш молларига, таъмирлаш ишларига кўмак беришди.
Бугун, катта тадбир билан бу ерда янги тиббиёт пункти очилди. Очилиш маросимида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, тиббиёт бирлашмаси масъуллари, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди. 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллада бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун муҳим қадам ташланди.
Очилиш тадбирига келган 73 ёшли нуроний онахон Мавлудахон Тожибоева мамлакатимиз тинч бўлишини, юртбошимизни олиб бораётган ислоҳотларига ривож сўраб дуога қўл очди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00