01.01.1970 06:00

Учкўприк туманидаги “Булоғли боғ чиройи” сиҳатгоҳида “Саломатлик сайили” тадбири бўлиб ўтди

Сайёр тиббий кўрикка республика ва вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи шифокорлари, тор доирадаги мутахассислари жалб этилди. 

 

500 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этган “Саломатлик сайили” давомида УЗИ, ЭКГ текширувлари, диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилди, шунингдек саломатлик мавзусида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам ташкилланди.

 

Текширувлар натижасида 241 нафар фуқарога амбулатор муолажалар белгиланди, 27 нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди.

 

 

 

So’ngi yangiliklar