01.01.1970 06:00

Инсонга эътибор

Риштон туманида «Саломатлик сайли» тадбирлари ўтказилди. Тумандаги истироҳат боғида ташкил этилган сайил асл саломатлик байрамига айланди.

Тадбир «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида оммавий пиёда юриш машғулоти билан бошланди. Соғлом турмуш тарзи тарғиботида кенг жамоатчилик вакиллари кўтаринки кайфиятда иштирок этдилар.

Жами 1 475 нафар фуқаро пойтахт ва вилоят марказидан келган малакали шифокорлар кўригидан ўтишди. Уларнинг 1 012 нафарига амбулатор муолажа, 37 нафарига туман вилоят шифохоналарида даволаниш тавсия этилди. 15 нафар беморда юқори технологияли операциялар ўтказиш режалаштирилди.

Инсонга эътибор

"Саломатлик сайллари" инсонга эътибор тамоили асосида аҳолининг саломатлик профилактикаси ва соғлиғини мустаҳкамлашдек муҳим мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятли. 

Ана шундай тадбир бугун Қўштепа туманида ҳам ўтказилди. 

Маданият марказида малакали шифокорлар иштирокида бепул тиббий кўриклар, УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, саломатлик бурчаклари, турли диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ташкил этилди.

So’ngi yangiliklar