01.01.1970 06:00

Фарғонада янги неонатал блок фойдаланишга топширилди

Фарғона вилоят перинатал маркази ҳудудида 4 қаватли, замонавий неонатал блок фойдаланишга топширилди.

 

Янги бинодан вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази, консультатив поликлиника, 18 ўринли чақалоқлар реанимацияси, 20 ўринли кам вазнли ва чала туғилган чақалоқлар учун парвариш бўлими, шаҳар ва туманлардан келаётган чақалоқлар учун 20 ўринли чақалоқлар хасталиги ҳамда лаборатория бўлимлари жой олди.

 

Лойиҳа қиймати 19 миллиард сўмдан зиёдга қурилган мазкур замонавий муассасада чақалоқларга шифокорлар томонидан махсуслашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва болаларни катамнестик кузатувини олиб бориш имкони яратилди.

 

 

 

 

 

 

So’ngi yangiliklar