01.01.1970 06:00

Марғилондаги тадбирда 7 мингга яқин аҳоли иштирок этди (фото+видео)

Республика бўйлаб саломатлик сайиллари давом этмоқда. Бугун Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғи ҳам эрта тонгдан ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган ҳамюртларимиз билан гавжум бўлди. Саломатлик сайлида 20 нафардан зиёд пойтахтдан келган тажрибали мутахассислар ҳамда ўнлаб тор доирадаги вилоят даволаш муассасалари шифокорлари иштирокида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

 

Тадбир давомида лаборатор таҳлиллар, диагностик, УЗИ, ЭКГ текширувлари амалга оширилди.

 

Натижада шаҳар ҳудудида истиқомат қилаётган 6 789 нафар аҳоли вакиллари иштирок этиб, уларнинг 2 622 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. 1 784 нафар фуқарода касалликларнинг турли белгилари аниқланиб, 1 648 нафарига амбулатор шароитда даволаниш учун оила шифокорларига йўналтирилди. 136 нафар фуқарога шифохоналарда стационар шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди. 7 нафар фуқарода республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг малакали ва етакчи ходимлари жарроҳлари иштирокида жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилди.

 

 

 

 

 


- Анчадан бери ошқозоним безовта қилиб турарди. Мана бугун ўз касбининг устаси бўлган малакали шифокорларнинг тиббий кўригидан ўтяпман, - дейди бемор Раъно Акрамова. - Тегишли маслаҳатларни олдим. Мен бундан мамнунман, шундай шароитларни яратиб бераётган мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

https://youtu.be/Dwy9hGDl_Lk

 

Шунингдек, тадбир давомида саломатлик мавзусида давра суҳбатлари, спорт тадбирлари ҳам ташкиллаштирилди.

 

Бу каби тадбирлар ҳар бир шаҳар ва туманларда давом этади. Навбатдагиси Қувасой шаҳрида 2023 йил 3 апрелда бўлиб ўтади.

 

Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

So’ngi yangiliklar