01.01.1970 06:00

Фарғонада “Саломатлик сайли” бошланди

Республика бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Саломатлик сайллари” ойлиги тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Илк тадбир Боғдод тумани “Гулистон” маҳалласида бўлиб ўтди. “Саломатлик сайллари“ республикадаги ихтисослаштирилган марказларининг етакчи мутахассислари ва вилоят тиббиёт муассасаларининг шифокорлари ҳамкорлигида ўтказилди. Унда минг нафардан ортиқ аҳоли иштирок этиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрикдан ўтган 268 нафарига амбулатор, 53 нафарига стационар ёрдам, 27 нафарига турли йўналишдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилди.

 

 

 

 

Маҳаллада шу куни дошқозонда сумалак, баҳорий неъматлар пиширилди. Ёш ижрочилар, фолклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан халқона куй-қўшиқлар, ўлан-лапарлар айтилди. Турли тадбирлар ташкилланди.

 

“Саломатлик сайллари” жойларда давом этмоқда.

So’ngi yangiliklar