Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Икки хил тиббий экспертиза хулосаси” мазмунидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
2023 йил 15 март куни Фарғона вилояти Риштон тумани марказий шифохонасида навбатчи врач А.Эргашев томонидан ВЙХХБ 2/4 сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор М.Солиевнинг йўлланмаси билан соат 21:20 да 1985 йилда туғилган Э.Мансуровнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказилган. Хулоса текшируви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 28-сонли баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-сон қарори низомига мувофиқ расмийлаштирилган.
Иккинчи экспертиза хулоса маълумотномаси эса 2023 йил 16 март 11:00 да ёзилган. Демак, қайта текширув оралиғи 13 соат 20 дақиқани ташкил этган.
Мазкур низомнинг 4-боб, 33-бандида “Текширилувчида хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан икки соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим. Ушбу қайта текширувга текширилувчи ДЙҲХХ ходими билан биргаликда етказилади” деб кўрсатиб ўтилган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
АХборот хизмати.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00