Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Республика даражасида ўтказиладиган баъзи мураккаб операциялар ҳудудларда ташкил этилаётганлиги бугун юзлаб фуқароларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда. Бу юртимизда ихтисослашган тиббиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарасидир.
Куни кеча ана шундай ташаббуслардан бири Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида навбатдаги мураккаб жарроҳлик амалиётларидан бири ўтказилди. Пойтахтдан келган мутахассис – Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Илхом Салимов раҳбарлигида марказнинг Фарғона филиали шифокорлари иштирокида ташкил этилди. 2 нафар беморда пастки сийдик йўли торайишлардаги реконструктив буккал уретропластика ҳамда йохансон бўйича уретропластика амалиётлари ўтказилди. 2 соатдан ортиқ давом этган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.
Фарғона туманида яшовчи 39 ёшли Ҳасанбой Мамараҳимов анчадан бери сийдик чиқариш йўлидаги хасталикдан азият чекар эди. Касаллик зўрайиб, умумий ҳолатида салбий ўзгаришлар кузатила бошлади. Шифокорлар кўригидан сўнг, жарроҳлик амалиётига тавсия берилди. Бемор аввалига хусусий клиникаларга мурожаат этган бўлса, бироз нархи қимматлик қилди. Сўнгра вилоят ҳокимлиги томонидан маблағ ажратилиб, марказнинг Фарғона филиалида мазкур амалиёт бажарилди.
— Аҳолига урологик хизмат кўрсатиш сифатини жойларда ҳам пойтахт даражасига етказишимиз зарур, — дейди И.Салимов. Қувонарлиси, даволаниш ва баъзи операцияларни ўтказиш учун илгари пойтахтга юбориладиган беморларнинг аксари бугунги кунда шу ерда шифо топяпти. Шунингдек, жарроҳлик амалиётлари маҳорат дарси тариқасида ўтказилмоқда.
Филиал раҳбари Азизбек Юлдашевнинг таъкидлашича, бугунги кунда шифохонага мурожаат қилаётган беморлар, асосан, буйрак-тош хасталиги, простата бези, ташқи сийдик канали торайиши каби касалликлар билан шикоят қилмоқда. Марказда даво муолажаларини олиб бориш билан биргаликда малакали мутахассислар мураккаб операцияларни деярли ҳар куни амалга ошириб келмоқда.
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00