Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Бу борада республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 3 февраль куни Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази ангихирурглари, невропатологлари, кардиологлари ва ультратовуш мутахассислари «Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигининг диагностикаси ва даволаш» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш ва беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Фарғонада бўлишиб, ушбу касалликдан азият чекаётган беморларни бепул тиббий кўрикдан ўтказдилар.
– Мақсадимиз – беморларга амалий ёрдам бериш, – дейди Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази директори ўринбосари Абдурасул Юлбарсов. – Ҳозирги кунда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бор беморларни эрта даврларда ташхислаш ҳамда даволашни такомиллаштириш ва жойларда ташкил қилиш, бугунги даврдаги дунё тиббиёти тажрибаси асосида мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.
Марказимизнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тузган режаси асосида нафақат марказда, балки вилоятларда, лозим бўлса, шаҳар-туманларга бориб, у ердаги беморлар билан суҳбатлашиб, уларга ёрдам кўрсатиб келмоқдамиз. Шу билан бирга, мазкур йўналишларда фаолият кўрсатаётган шифокорларимиз учун ҳам илмий-амалий семинар-тренинглар, мастер-класслар ёрдамида соҳа бўйича янгиликларни етказиб бермоқдамиз.
Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази Фарғона вилояти минтақавий филиали 2021 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирда ушбу марказга шифокор Алижон Ризаев раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг айтишича, Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази шифокорлари билан доимий равишда алоқада бўлиб, онлайн консультация олиб борилади. Бу борада телемедицина ҳам йўлга қўйилганлиги, беморларни шу ерда текширувдан ўтказиб, натижаларини улар билан биргаликда кўриб чиқиб, хулоса қилишини билдирди. Энг оғир ҳолатда бўлган беморларга эса республикага йўлланма берилади.
Минтақавий филиалда 2022 йил давомида жами 715 нафар бемор кўрикдан ўтказилиб, булардан 165 нафари Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган марказига юборилди ва 65 нафарида уйқу артерия бўйича амалиёт ўтказилди. Ўтказилган кўрикларда беморларга тегишли тавсиялар берилди ва шифокор кузатувида бўлиб туриш зарурлиги таъкидланди.
Бир сўз билан айтганда, ўтказилаётган мана шундай тадбирлар беморларнинг узоғини яқин қилиш, уларнинг тиббий маданиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00