Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган ушбу тадбирда бошқарма ходимлари, вилоят даволаш-профилактика муассасалари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда соҳага тааллуқли ўқув юртлари директорлари, тизим масъуллари иштирок этди.
“Ҳар бир раҳбар ўзгаришни ўзидан бошлаши керак. Ишга янгича ёндашмаса, ташаббус ва фаолликни ўзидан бошламаса, бугун талаб этилаётган натижани кўрсата олмайди”, деди у.
Бўлиб ўтган йиғилишда тиббиётнинг коррупция авж олган бир қатор йўналишлари ҳақида ҳам cўз борди:
“Ишга жойлаштириш, роддомлардаги белгиланган «ставка»лар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади. Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда” дейди вазир.
Шунингдек, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиб, бунда, туғруқ комплексларини таъмирлаш, зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва туғруқ ўринлари сонини кўпайтириш режалаштирилди.
Малака тоифасини беришда, инсон омили аралашмайдиган, шаффоф янги тизим, яъни ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади.
Бўлиб ўтган учрашувда қуйидаги устувор вазифалар белгиланди, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикасини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ҳамда тўғри овқатланишни аҳоли орасида кенг ва мунтазам тарғиб қилишдан иборат бўлади.
“Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йил март ойидан “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз. Ундан олдин эса 1 февралдан 1 мартгача юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади”, деди А.Иноятов. “Бу даврда мамлакатимиздаги аграр соҳа ходимлари — фермерлар, деҳқон, боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, аввало, бепул профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади”.
Йиғилиш давомида юқоридаги масалалар бўйича томонлар таклиф ва мулоҳазалари ўрганиб чиқилди.
Мазкур тадбирда журналист ва блогерлар ҳам қатнашиб, тизимдаги камчиликлар ва уларнинг бартараф этиш чоралари тўғрисида ўз муносабатларини билдиришди.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00