Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
2023 йилдан «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга 4,5 млн сўм тўланади. Улар жамоат транспортидан бепул фойдаланади, санаторийларга навбатсиз йўлланма олади. Йилига 3 марта қон топширганлар ва уларнинг қариндошларига зарур бўлганда, қон бепул берилади.
Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон президенти 2022 йил 9 август куни «Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорга имзо чеккан эди. Шунингдек, Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш дастури ҳам тасдиқланган.
Демак, 2023 йил 1 январдан бошлаб, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бир йўла бериладиган пул мукофоти суммаси 1,5 млн сўмдан — 4,5 млн сўмгачаоширилади. Қолаверса, улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳамда давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқига эгадир.
Бундан ташқари, доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади.
Донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир ҳил — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.
Иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг (920 минг сўм) оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади.
Шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони 2014 йилда таъсис этилган. Бу нишон ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган шахсларга берилади.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00