Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Кутилмаганда рўй берадиган бахтсиз ҳодисаларда беморлар ҳаётини сақлаб қолишда ҳар дақиқа ва сониянинг қадри олтинга тенг. Албатта, бу ҳолатда, аввало, “Тез ёрдам” ходимлари жонимизга оро киради. Айнан ушбу соҳа фидойиларининг беминнат кўмаги билан касаллик ҳуружи ёки оғир жароҳат асоратларидан тезда халос бўламиз.
Маълумотларга кўра, Фарғона вилоятида 19 та станция, 11 та подстанция ва 178 та «тез тиббий ёрдам» шаҳобчаси фаолият юритади. Мавжуд тез тиббий ёрдам бригадаларининг 178 тасини аҳолига яқинлаштириш ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларга жойлаштириш учун оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларига бириктирилган.
2022 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматида бригадалар сони 294 тани ташкил этиб, улардан 21 таси махсус реанимацион, 1 таси руҳий касалликлар учун 272 таси умумтармоқ чақирув бригадаларни ташкил қилди.
Қайд этиш лозим, бугун юртимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бермоқда. Соҳадаги ўзгаришлар мазкур тизимни халққа янада яқинлаштирмоқда. Буни мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин.
— Ўтган йили вилоятимиз бўйича “Тез ёрдам”га жами 1 миллион 520 минг 448 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали директори Баҳромжон Тошболтаев. — Натижада ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 388 та мурожаат тўғри келди. Шундан 73 минг 432 нафар бемор шифохоналарга ётқизилди.
Республикада энг кўп мурожаатлар ҳудудлар кесимида Фарғона вилоятида 1 520 448 та (11,67 фоиз), Андижон вилоятида 1 415 023 та (10,87 фоиз), Тошкент шаҳрида 1 280 242 та (9,83 фоиз), қайд этилган.
Таққослаш учун айтсак, 2021 йил аҳолидан тез тиббий ёрдам хизматига жами 1 миллион 452 минг 527 та чақириқ келиб тушган эди.
Ҳасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз? Соғлиғимиз ёмонлашганда биринчи бўлиб ёрдамга ошиқадиганлар кимлар? Албатта, шифокорларимиз, янаям аниқроғи, куну тун сергак, кўмакка ҳамиша шай “тез ёрдам” хизмати ходимлари! Аммо орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи?”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “тез ёрдам”га қўнғироқ қилишади. Қолаверса, ёлғон ва асоссиз чақирувлар туфайли тизим ходимларини овораю сарсон қилувчилар ҳам, афсуски, учраб турибди.
—Фарғона вилоятида ҳар йили 700 дан ортиқ ёлғон чақирувлар амалга оширилади, — дейди марказ филиали директори ўринбосари Азаматжон Абдурахмонов. — Ҳақиқатдан улар шифокорларнинг беҳуда вақтини олади ва тез ёрдамга муҳтож одам эса бундай вазиятда азият чекиши мумкин. Масалан, Олтиариқ туманида яшовчи 1960 йилда туғилган Муҳаммаджон Тошпўлатов узоқ йиллардан бери паркинсон ва астеновегетатив синдром касалликлари билан даволаниб келади. 2022 йил 1 августдан 19 августгача бўлган даврида деярли ҳар куни туман тез тиббий ёрдамидан нажот кутади. Ваҳоланки бемор тез тиббий ёрдамни чақирмасдан, ўзининг яқин ҳудудидаги поликлиникага мурожаат этиши зарур эди. Қолаверса, тез тиббий ёрдамга бўладиган ҳар бир чақириқ қайд этиб борилади. Шундай беморлар борки, уларнинг кимлиги ва қандай касаллик безовта қилаётганлиги ёд бўлиб кетган кишига. Баъзи беморлар кунига 2-3 марта тез тиббий ёрдам чақиради. Уларга тез тиббий ёрдам муҳим ҳолатлардагина чақирилиши кераклигини тушунтирсангиз, улар бизнинг фаолиятимиздан норози бўлишади.
Республика бўйича чақириқларнинг атиги 15 фоизи госпитализация қилиниши, яъни бемор шифохонага олиб кетилиши, 85 фоизига эса жойида хизмат кўрсатилиши ҳам «тез ёрдам» чақирадиганларнинг аксарияти аслида тез ёрдамга муҳтож эмаслигини англатади. Агар халқаро тажрибага назар солсак, масалан, Европада чақириқларнинг 85 фоизида госпитализация қилинади.
Вилоятда амбулатор мурожаатлар сони 2022 йил давомида 194 102 та яъни олдинги йилга нисбатан 15 фоизга ошган. Шунингдек, ўтган йилги 14 112 та қайта чақирувларнинг таҳлилига кўра, 78 фоизи сурункали касаллик билан “Д” назоратида турувчи беморлар ҳисобига тўғри келган.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00