Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Сўх тумани тиббиёт бирлашмасига замонавий, “Hyundai” русумли тез тиббий ёрдам машинаси совға қилинди. Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали директори Баҳромжон Тошболтаев туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевга мазкур машинанинг калитини топширди.
Тез тиббий ёрдам машинасида барча зарурий тиббий асбоб-анжомлар мавжуд бўлиб, ҳаракат пайтида ҳам беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин. Берилган эътибор учун туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари номидан туман ҳокими миннатдорчилик билдирди.
—Бугунги тадбиримиз аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш ва яқинлаштириш, шунингдек, президентнинг «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали директори Б. Тошболтаев. — Энди аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмат сифати ва кўламини янада оширишга эришилади.
Хабарингиз бўлса, 2021 йил Сўх тумани тиббиёт бирлашмасига шу номдаги реанимобиль ва 100 минг долларлик замонавий тиббий жиҳозлар тақдим этилган эди. Шунингдек, давлат дастурига асосан туманнинг Шарқобод, Офтобру ва Ленбур маҳаллаларида янги, замонавий ОШПлар қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қолаверса, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудига қиймати 4 миллиард 539 миллион сўм бўлган 75 ўринли ички касалликлар бўлими қурилиб, айни кунда беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Мазкур бўлимда кардиология, неврология, эндокринология бўлим фаолият кўрсатмоқда.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00