Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назорат натижаларига кўра, ушбу препаратлар норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлиги аниқланди.
Бу борада ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда дорихоналарда аҳолига “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотувини тўхтатиш бўйича тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ана шундай рейд тадбиридан бири бугун Фарғона шаҳрида ўтказилди.
Тадбир давомида дорихона ходимларига Quramax компаниясининг 2022 йили Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган барча дори воситалари савдосини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида тушунтирилди. Улардан кафолат хати ёздириб олинди.
— Шунингдек, вилоятдаги барча поликлиника ходимлари ўзига бириктирилган хонадонларда тушунтириш ишларини олиб бормоқда, — дейди вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси мудири Орифжон Фозилов. — Маҳаллаларда суҳбатлар ўтказилиб, хонадонларда яшовчиларнинг дори қутисини назоратдан ўтказиш, муддати ўтган, сақлаш қоидалари бузилган ҳамда мазкур компаниянинг барча дори воситаларини қабул қилмаслик чоралари кўрилмоқда.
Жойларда тарғибот тадбирлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00