01.01.1970 06:00

Маҳалла аҳли худудда амалга оширилаётган ишлардан мамнун

Олтиариқ туманининг Сертут маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини узоқ йиллардан буён ташвишлантираётган қатор муаммолар ўз ечимини топмоқда. Аввало саломатлик. Қишлоқ аҳли учун тиббиёт пункти ташкил этилиб, 3 нафар малакали тиббиёт ходимлари билан таъминланди.

 

Шунингдек, тумандаги Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида 7 та кўчалар мавжуд. 715 та хонадонда 4500 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.  Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида маҳалла гузарида тиббиёт пункти ташкил этилди ва бу ерда ҳам 3 нафар мутахассис фаолияти йўлга қўйилди. 

So’ngi yangiliklar