01.01.1970 06:00

Комил Сирожиддинов Андижон давлат тиббиёт институтининг фахрий профессори бўлди

Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасида Андижон давлат тиббиёт институти профессорлари билан учрашув ташкил этилди. Унда тиббиёт бирлашмаси ходимлари, шифокорлар қатнашди. 

Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Комил Сирожиддиновни таълим соҳасини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳамда илм-фан ва тадқиқотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани эътирофи сифатида Андижон давлат тиббиёт институтининг фахрий профессори унвони топширилди.

Тадбир давомида шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда институт ўртасида илм-фанни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича давом эттириш, тажриба алмашиш имкониятлари бўйича келишиб олинди. 

So’ngi yangiliklar