01.01.1970 06:00

Вилоятимизда тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ” фойдаланишга топширилди

Энди тез ёрдам туман ёки шаҳар чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатади.

Фарғонада ташкил этилган вилоятимизда тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ” биноси Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғафуров, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

So’ngi yangiliklar