01.01.1970 06:00

Қўштепа туманида Мустақиллик байрами кенг нишонланмоқда

Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, бугун Қўштепа тиббиёт бирлашмаси махалла имоми, оқсоқоллар, шифокорлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди ҳамда байрам дастурхони ёзилиб, ош тортилди.

Тадбирда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида суҳбат қурилиб, юртимиз ва соҳани янада ривожланишини тилаб дуо фотихалар қилинди.

So’ngi yangiliklar