01.01.1970 06:00

Қувада Арабистонлик инвесторлар томонидан тиббий буюмлар ишлаб чиқариш заводи қуриш режалаштирилмоқда

Вилоят ҳокимлигида Саудия Арабистонидан келган ишбилармонлар билан учрашув ўтказилди (https://t.me/fvhokimligi/19442). 

АҚШнинг тиббий асбоб-ускуналар ва буюмлар ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи “Medzon Health” ва "Alsaadi holding" компаниялари бошқарув раиси Абдул Ал-Саади ва Саудиянинг “Rosemarin” компанияси раҳбари Бассам Ал-Саади билан ўтган мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида Қува туманида 500 та иш ўрнига эга тиббий буюмлар ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

So’ngi yangiliklar