Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида навбатдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Операциялар Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Илхом Салимов раҳбарлигида олиб борилди.
- 2 кун мобайнида 6 нафар беморларда жарроҳлик амалиётларини ўтказдик, - дейди марказ бош шифокори Азизбек Юлдашев. - Пойтахтлик мутахассислар билан биргаликда бажарилган амалиётларимиз ёш жарроҳ шифокорларимизга қўл келмоқда. Улар келгусида ўзлари, мустақил тарзда мураккаб операцияларни бемалол бажаришлари мумкин.
Шу куни икки нафар беморда Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
-Ёшим 64 да. Бағдод туманидан келдим, - дейди тумандаги Ғалаба маҳалласида яшовчи Баҳодир Бойқўзиев. - Куни кеча мени операция қилишди. Бугун ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шифохонанинг қўли енгил барча шифокорларидан миннатдорман.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00