Ishonch raqami
+998 97 628 28 82
01.01.1970 06:00
Вилоят бўйлаб саломатлик карвони ташкил этилиб, аҳоли ўртасида бепул тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. "Саломатлик карвони"нинг навбатдаги манзили Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларидаги 64-сонли оилавий поликлиникаси ҳамда Ёрдон оилавий шифокор пунктида бўлди ва вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 30 нафардан ортиқ етакчи мутахассислардан иборат гуруҳ томонидан бепул тиббий кўрик ўтказилди. 2 кун мобайнида ўтказилган тадбирда жами 905 нафардан зиёд ҳамюртларимизнинг саломатлиги ўрганилди. Тиббий кўрик натижасига кўра, 8 нафар беморлар шу куннинг ўзидаёқ туман шифохонасига стационар тарзда даволаниш учун ётқизилган бўлса, 16 нафари вилоят муассасаларига имтиёзли даволаниш учун, 5 нафарига эса тиббий маслаҳатлар учун ордерлар тақдим этилди. Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 20 нафардан ортиқ фуқароларга тиббиёт бирлашмаси томонидан 20 млн сўмдан ортиқ бепул дори воситалари тарқатилди. Мутахассислар “Ёрдон” МФЙда узоқ йиллар яшаб келаётган ва ҳозирда имконияти чекланган 5 нафар фуқароларнинг хонадонларига кириб, тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шунингдек, "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлимидан 143 млн сўмдан зиёд 9 турдаги дори-дармон воситалари бепул тарқатилди.
So’ngi yangiliklar
Россиялик онкологлар Фарғонага келиши кутилмоқда...
16 сентябь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори......
Xabarlar | 01.01.1970 06:00
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг ней......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 3 нафар нейрохирургия бўлими врачлари Б.Ўринбоев, И.Ашуров......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Пандигон маҳалласида тиббий кўрик ташкилланди...
Риштон туманидаги 44 оилавий поликлиникасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00
Фарғонада бир гуруҳ шифокорлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақла......
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини......
Yangiliklar | 01.01.1970 06:00