
Elektron kutubxona

Online qabul

Bo'sh ish o'rinlari

Masofaviy ta'lim

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИ
Н И З О М И
(давлат тиббиёт муассасаси учун)
1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.Мазкур низом Перинатал марказларни ва унинг филиаллари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибини белгилаб беради (кейинчалик ПМ деб номланади).
Ушбу филиаллар Ўзбекистон Рес.Президентининг 20 июнь 2017 йилдаги ПФ-3071 “Ўзбекистон Республикаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят акушерлик ва гинекологик тиббиёт профилактика муассалари негизида ташкилланган. Перинатал марказлар мустақил ихтисослашган тиббиёт муассалари этиб ташкилланган бўлиб, вилоят даражасида акушерлик ва гинекалогия сохасида ўзининг худудида ва вилоят ахолисига малакали ихтисослашган тиббий ёрдамни амалга оширади ва улар фаолиятининг муддати чегараланмаган.
ПМ филиаллари номининг ўзгартирилиши 15-декабрь 2020 йилдаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Регионал даволаш –профилактика муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ”тўғрисидаги 338-сонли буйруғига асосан амалга оширилган.
1.2. Фарғона вилоят Перинатал маркази давлат муассасаси шаклида ташкилланган, юридик шахзс мақомига эга бўлиб, ўзининг мустақил баланси,банкларда жорий хисоб рақами хамда мухр ва зарурий штампларига эга.
1.3. Филиаллар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, фармонлари ва буйруқлари, Вазирлар Махкамасининг буйруқлари ва фармоишлари, Соғликни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармоишлари, бошқа қонунчилик хужжатлар ва мазкур Низом асосида фаолият юритади.
1.4. Фарғона вилояти перинатал маркази юридик шахс сифатида суд ва арбитраж муассасасида қатнашиш хуқуқига эга.
1.5. ВПМ барча сохаларда ўзининг муносабатларини перинатал марказлар учун қўйилган мақсад ва вазифаларга мос, юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида қонунчиликда расмийлаштирилган тартибда фаолият олиб боради.
1.6.ПМ тўлиқ номланиши:
-давлат тилида Фарғона вилоят перинатал маркази;
-рус тилида Ферганский областной перенатальный центр.
ВПМ манзили:Фарғона шаҳар Ойбек кўчаси 5 уй.
1.7. ПМ Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади,перинатал,акушерлик ва гинекологик хизматлари вертикал бошқарувида РИАГИТМга бўйсунади.
2.ПМ МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
2.1.ПМ ташкиллаш ва фаолиятини юритиш мақсадлари:
-ихтисослаштириш тиббий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган замонавий материал-техник базани ташкил қилиш;
-перинатал ёрдамнинг тамойилларини такомиллаштириш ;
-ахолини ихтисослаштирилган, технологик тиббий ёрдам, акушерлик-гинекология ва перинаталогияда диагностика,даволаш ва профилактикага бўлган эхтиёжни қониқтириш;
2.2.ПМ асасой вазифалари:
А) акушер-гинекалогия ва перинаталогияда аҳолига малакали ихтисослаштирилган, технологик тиббий хизмат кўрсатиш:
-ёрдам кўрсатиш имконияти бўлмаган холда,оғир хомиладорлик билан кечаётган туғувчи ва гинекологик беморларга, 15 ёшгача қизларга республика ихтисослаштирилган марказларига имтиёзли, бепул асосида даволаниш учун ордер бериш.
-Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги йўқ шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатиш пуллик асосдаўтказилади.
-тиббий техника ва аппаратларни янгиланиб туришни, акушерлик-гинекология, перинатология сохасида малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун ПМ замонавий тиббий жихозлар билан таъминлаш;
-миллий стандартларга асосланган холда, ВПМ тиббиёт ходимларининг узлуксиз малакасини ва профессионал савиясини ошириш.
- ВПМ тиббиёт ходимлари малакасини ва профессионал савиясини РИАГИТМ ва РПМларда ошириш;бундан ташқари замонавий диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш мақсадида ходимларни хорижий тиббий клиникаларида малакасини ошириш.
-она ва бола мухофазаси бўйича Республика мақсадли дастурларини реализациясида фаол қатнашиш.
- акушер-гинекалогия ва перинаталогия сохасида РИАГИТМ билан хамкорликни кенгайтириш ва мустахкамлаш, тажриба ва информация алмашишни таъминлаш.
-ССВва РИАГИТМларнинг ташкилий-методологик бўлимларига
мунтазам ва ўз вақтида ҳисоботларни тақдим этиш (Ўзбекистон
Респ.ССВ.Ўзбекистон РЕСП.Статистика давлат қўмиталарида тасдиқлашган перинатал маркази хисобит шакли, оператив хисоботлар шаклига асослаган холда.
-Адлия вазирлиги, ФХДЁ бўлимлари билан бирлашган холда Республика электрон базасига мунтазам ва ўз вақтида туғруқ ва ўлимни рўйхатдан ўтказиш.
-Содир бўлган хар бир она ўлими холати бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва РИАГИТМзи ташкилий-методолик бўлимларига 24 соат ичида хабар бериш.РИАГИТМ электрон манзилига бирламчи тиббий хужжатларни, махаллий эксперт ренензияси, тахлили натижалари, ташкилий хулосаларини 3 кун ичида юбориш.
2.3.ФВПМ ўз зиммасига юклатилган вазифаларига асосан :
-Фарғона вилояти ахолисининг акушер-гинекологик ва перинатология сохасида энг самарали технологик ташхислаш даволаш ва прафилактика услубларига бўлган эхтиёжни таъминлаш.
-Акушер-гинекологик ва перинатология сохасидаги қўп тармоқлик касаллик турларини ташхислаш, даволаш ва профилактикасида самарали услуб ва технологияларини қўллашни тадбиқ этиш.
-вилоят туман ва шахарлари акушерлик комилкслари ташкилий методологик клиник ва кураторлик ёрдам кўрсатиш.
-Шошилинч тиббий ёрдамга мухтож беморларга “Беморларни ётказиб даволаш Низом”га асосан зарур бўлган вақтда малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.
-Акушер-гинекология ва перинаталогия бўйича Миллий стандартлари асосида ўз протокол ва стандартларини ишлаб чиқиш, таёрлаш ва РИАГИТМ билан мувофиқлаштириш.
-ПМ мунтазам равишда ўз вилоятида тиббиёт ходимларининг малакасини оширишни ташкиллаш.
III. ПМ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРЯТЛАРИ
3.1 ВПМ қонунда тасдтқлаган тартибда юклатилган мақсад ва вазифаларини бажариш мақсаддида хуқуқига эга:
-Вилоят хокимлиги тамонидан ПМнинг балансига топширилган давлат мулкидан бошқариш ва фойдаланиш.
-Вилоят молия бошқармаси билан келишилган холда, ривожланиш учун бизнес-режалар, харакатлар сметаси, уларнинг хажмини ва тузилмаларни мансаби ва харажатлар йўналишларини тузиш.
-ПМ профили бўйича бюджет ва қисман хозрасчёт (шароитини бирмунча яхшилаш палаталарда) асосида ахолига малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам қўрсатиш.
-Грантлар ва бошқа пуллик ёрдамлардан фойдаланиш, ижарага бериш:
-Бюджет маблағи ва пуллик хизмат тушими даражасида мехнат тўлови ва ишчиларини материал рахбатлантириш хажмини белгилаш:
-ПМ молия бошқармаси билин келишилган холда пуллик хизмат турларини таърифи ва бахосини белгилаш хуқуқига эга.
-Акушер-гинекологик ва перинатал ёрдамга мухтожларни ташхислаш даволаш бўйича миллий сотандартлар талабларини қўллаб қувватлаш ва ривожлантиришни таъминлаш.
-Ахолига акушер гинекологик ва перинатология бўйича тасдиқланган клиник протоколлар асосида малакали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш.
-ПМ ходимлари кўрсатилган бўйича ишни ташкилаш ва мехнатни бахолш техникаси хавсизлиги, ижтимоий таъминот ва ижтимоий химоялаш услублари билан кафолат бериш.
-ПМ материал-техник базасини сақлаш, уни замонавий тиббий техникаси билан бойитиш.
-ПМ мол-мулкини мақсадли ишлатиш ва уни сақлаш.
-ПМ вилоят молия бошқармаси билан келишилган холда хўжалик хисобидан хизматни бахоси ва таърифини белгилаш хуқуқига эга.
IV.ПМ МОЛ-МУЛКИ
4.1.ПМ мол-мулкини асосий маблағлар, хамда бошқа материал бойликлар ва молиявий манбалар ташкил этади.
4.2.ПМ ўз ер майдонига эгалик қилиш хуқуқига эга. ПМ фаолияти мақсадларига эриши йўлида ўз мол-мулкидан самарали фойдаланиши. Шу ўрнида бюджет ва нобюжет маблағларидан унумли фойдаланиш.
4.3.ПМ фаолият юргизмаётган бўлим хоналарини тушум маблағларини ПМ ривожлантиришга йўналтириш мақсадида ижарага бериш, хамда қонунда кўрсатилган тартибда анжомларини ва бошқа захирадаги материалларни хисобдан чиқариш.
V.ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ
5.1. Фарғона вилоят перинатал маркази директори Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланади.
5.2. Фарғона вилоят перинатал маркази номидан ишонч қоғозисиз бирча корхона ва ташкилот муассасаларда иш олиб бориш, мулкини тасарруф этиш, шартномалар тузиш, ишонч қоғозлар бериш ва банк хужжатларига имзо қўйиш хуқуқига эга.
5.3.Фарғона вилоят перинатал маркази директори Фарғона вилоят перинатал маркази бўйича барча ишчи ходимлар бажаришга мажбур бўлган буйруқлар чиқарадт, ишчи ходимларни ишга олади ва ишдан бўшатади, улар ўртасида мехнат вазифаларини тақсимлайди, тиббий ходимлар малакасини ошириш бўйича тавсияномалар беради.
VI.ИШЧИ ХОДИМЛАР ХУҚУҚЛАРИ
6.1. Фарғона вилоят перинатал маркази ишчи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг ва бошқа (Ўзбекистон Мехнат кодекси) мехнат тўғрисидаги амалдаги, қонунларда белгиланган хуқуқларга эгадирлар.
6.2.Ишчи-ходимлар белгиланган тартибларда мехнат шароитлари эвазидан касаба уюшма қўмитасига, директор ва унинг ўринбосарига мурожаат этишлари мумкин.
6.3. Ишчи ўринлари қисқартирилганда муассаса фаолияти тўхтатилганда, ишчи ходимларга амалдаги қонунларга биноан вақтинча иш хақлари тўланади.
VII.ФАОЛИЯТНИ ТУГАТИШ
7.1. Фарғона вилоят перинатал маркази ўз фаолиятини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси буйруғига асосан, мехнат жамоасининг умумий йиғилиш қарори билан тухтатиши мумкин. Фаолиятини тугатиш бўйича белгиланган тартибда “Тугатиш кккомиссияси” тузилади ва шу комиссия тавсияси билан ФВПМ директор томонидан буйуруқ чиқарилади.
Фарғона вилояти перинатал маркази фаолияти факат вилоят хокимининг қарори билан давлат рўйхатидан чиқарилгандагина тугатилган деб хисобланади.
Фарғона вилоят Перинатал
маркази директори: М.Э.Суярқулова